ТДЮУда интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича махсус курслар ташкил этилади

    Таълим 20 ноябр 2020 3497

    Хабарингиз бор, Президентимиз раҳбарлигида 2020 йил 12 октябрь куни ўтказилган интеллектуал мулк обектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги кенгайтирилган йиғилишда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг соҳага оид касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Тошкент давлат юридик университети томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш белгиланган эди.

    Йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23-27-ноябр кунлари университет ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича қисқа муддатли ўқув курслар ташкил этилмоқда.

    Дастлабки машғулотларга давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг 100 нафарга яқин мутахассиси жалб этилади.

    Масофавий тарзда ўтказиладиган дарсларни интеллектуал мулк соҳаси бўйича юқори малакали мутахассислар олиб боради. Машғулотлар давомида тингловчилар интеллекуал мулк ҳуқуқининг долзарб масалалари бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади.

    Якунда курс битирувчиларига махсус сертификатлар топширилади.

    Тошкент давлат юридик университети

    Жамоатчилик ва ОAВ билан алоқалар бўлими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates