Телеграм орқали ўзганинг пулларини ўзлаштириб олган фирибгар ушланди

    Наманган вилоятида яшовчи аёлнинг банк картасидан 5.640.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилгани бўйича ИИОга мурожаат келиб тушган.

    Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

    Қайд этилишича, мурожаатга асосан тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи О.Х. содир этганлиги аниқланди.

    Маълумотларга кўра, гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, О.Х., жабрланувчи аёл Р.Н.га Телеграм мессенжеридаги канал орқали ёзиб, у "Дамас" автомашинасини ютиб олганлигини маълум қилиб, харажатлар учун деб уни алдаб, жами 5.640.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргизиб қўйган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates