Қозоғистон Лукашенко баёноти ортидан Беларусь элчисини Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирди

    Беларусь элчиси Павел Утюпин Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилинди ва Остонанинг бўлаётган жараёнлар бўйича позициясини холисона баҳолашга чақирилди, дейилади Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

    “Вазир Қозоғистон БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрларига мувофиқ мувозанатли ва тинчликсевар ташқи сиёсат юритаётганини таъкидлади”, дейилади хабарда.

    Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Мурат Нуртлеунинг айтишича, Остона давлатлар ўртасидаги барча келишмовчиликларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлигига қатъий ишонади, деб хабар беради ria.ru.

    Қўшимча қилинишича, ҳозирги геосиёсий шароитда мамлакат ташқи сиёсати ўз самарадорлигини исботлаган.

    Беларусь Президенти Александр Лукашенко 19 август куни “Россиядан бирор нарсани олишни ва эвазига ҳеч нарса бермасликни хоҳлашади”, деди. Бундан ташқари, у 2022 йил январида Қозоғистонда содир бўлган воқеаларни эслади, ўшанда КХШТ тинчликпарвар кучлари мамлакатга олиб келинган. Унинг таъкидлашича, Қозоғистон Хитой, Ҳиндистон ёки Покистонга эмас, Россия ва Беларусга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ва Москва ва Минск ёрдамга келди, дея қўшимча қилган Лукашенко.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates