Хоразмда турар-жой биносига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

    Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида турар-жой биносига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар тегишли тартибда қўлга олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.Ю. фуқаро Р.А.нинг турар-жой биносига гўёки туман кадастрлар бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб бериши ва туман ҳокимлиги захирасидаги қўшимча 940 кв метр. ер майдонини 50 млн сўмга олиб беришини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 2 400 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates