Эндиликда “Лицензия” ахборот тизими орқали Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш мумкин.
Давлат хизматини кўрсатувчи субъект: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.
Мурожаатлар қуйидагилар орқали қабул қилинади:
— license.gov.uz – “Лицензия” ахборот тизими;
— my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали.
Хизматдан юридик шахслар фойдаланади.
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори БҲМнинг бир баравари (300 минг сўм)ни ташкил этади.
Аризани кўриб чиқиш муддати – 10 иш куни.
Лицензиялашда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси билан келишиш лозим бўлган ҳолларда 25 иш кунини ташкил этади.
Лицензиянинг амал қилиш муддати:
— телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати – 5 йил;
— кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати – 15 йил;
Лицензияланадиган фаолиятларнинг қолган турларига лицензия чекланмаган муддатга берилади.