Президент томонидан 06.02.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-816-сон Қонун имзоланди.
Қонунга мувофиқ, ИИВ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни лицензиялаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди (илгари – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси). Лицензия олиш учун давлат божи БҲМнинг 10 бараварини ташкил этади.
Шунингдек, ИИВ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарномани қабул қиливчи орган этиб белгиланмоқда.
Ҳужжат 05.05.2023 йилдан кучга киради.