Темир йўл соҳасида Хитой билан икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланади

    2024 йил 7 июнда Хитойнинг Сиань муниципал комитети котиби ўринбосари Ли Джинг бошчилигидаги делегация ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Х.Рахметов бошчилигидаги масъул раҳбарлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги темир йўл ва логистика соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама этилди.

    Сиань провинция делегацияси маълумотига кўра, 2023 йилда Сиань портидан 5 351 блок-поездлар ҳаракати амалга оширилган бўлиб, уларнинг 675 таси Марказий Осиё давлатларига, хусусан 50% ошиғи Ўзбекистон ҳисобига тўғри келади. Шунингдек, жорий йил сўнггига қадар «Сиань -Жиззах» йўналишида 20 000 TEU контейнерда автомашиналар ташишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томони Сиань порти орқали Ўзбекистонга ва Ўзбекистон орқали юк ташиш ҳажмларини ошириш бўйича ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдирди. Ҳамда, мазкур «Сиань -Ўзбекистон» йўналишидаги юкларни «Қошғар – Иркештом – Ош – Андижон» йўналиши орқали ташишни кўриб чиқиш таклиф этилди. Ҳамда Сианпорти вакилларига яқин кунларда ташкил этиши режалаштирилаётган CASCA+ консорциумига қўшилиш таклиф этилди.

    Циан делегация вакиллари яқин муддатда «Сиань – Олмаота» йўналишида туристик поезд фаолияти ташкил этилиши режалаштираётганини маълум қилди, ҳамда кейинчалик ушбу туристик поездни Тошкент ва Самарқанд йўналишларида ҳам йўлга қўйишни режалаштираётгани маълум қилди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.