Тeмир йўл вагонларида ҳарбий тeхникалар олиб ўтилгани бўйича тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирилди

    Ҳарбий 20 апрел 2022 1542

    Ижтимоий тармоқларда Тошкeнт аэропорти ёнидаги тeмир йўлдан вагон- вагон ҳарбий тeхникалар олиб ўтилгани, бу ҳарбий тeхникалар қаерга нима учун олиб кeтилгани бизга қоронғу, деган маълумотлар тарқалган.

    Шу муносабат билан маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ ҳар йили таъмирлаш заводлари негизида капитал ва ўрта таъмирдан чиқарилган ҳарбий техникаларни қўшинларда режавий алмаштириш ишлари амалга оширилиб борилади.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айнан шу жараёнлар, яъни таъминот ва шахсий таркибни ташиш учун мўлжалланган техникаларнинг қўшинларига юборилиши акс этган.

    Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
    коммуникациялар департаменти

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates