Темир йўллари соҳасида рақамлаштириш жараёни қандай кетмоқда?

    АОКАда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош бошқарма бошлиғи Умидулла Ибрагимов иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилди.

    Қайд этилишича, бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби рақамли иқтисодиётни ҳам фаол ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Мазкур йўналишда темир йўл транспорти ҳамда унинг ривожланиши ҳам замон билан ҳамнафас бўлиб, йўловчи ва юк ташиш ҳамда жамиятнинг операцион жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этмоқда.

    Жумладан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида жорий йил 10 ой мобайнида халқаро ривожланган давлатларнинг темир йўл компанияларининг тажрибаси ўрганилган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича изчил иш олиб борилмоқда. Хусусан, магистрал алоқа тармоғини рақамлаштириш темир йўлнинг асосий йўналишларида 60 фоизгача етди. Маълумотлар узатиш тезлигини секундига 1,25 Гбитгача ошириш учун оптик-толали линиялар асосида корпоратив маълумотлар узатиш тармоғи яратилган.

    Электрон чипталарни харид қилиш ахборот тизимининг янги версияси ва мобил иловалари 2019 йилда фойдаланишга топширилган ва ўтган даврда доимий такомиллаштирилмоқда. Янги тизимнинг афзаллиги шундаки, поездларга электрон тарзда рўйхатдан ўтиш, ишлатилмаган электрон чипталарни онлайн тарзда қайтариш имконияти мавжуд. Ҳозирги кунда электрон чипталар улуши 40% гача етди. Бунинг сабаблари – тизимнинг мижозларга яратилган қулайликлар, чипта сотиш жараёнининг шаффофлиги, бюрократик тўсиқлар бартараф қилингалиги ҳамда электрон чипталар қоғоз шаклидаги чипталардан 6 минг сўмдан – 17 минг сўмгача арзонроқлигидадир, халқаро электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш имконияти (Master Card, Visa, PayPal ва бошқалар), халқаро “страйп” тизими билан интеграция қилинганлиги ва бошқа қулайликлардир.

    Жорий йил сентябрь ойида йўловчилар учун яна бир қулайлик яратилди, яъни ишлатилмаган электрон чипта тизимга онлайн тарзда қайтарилганида мижозларга 100% маблағи пластик картасига қайтарилиши йўлга қўйилди.

    Шу билан бирга, жараёнларни рақамлаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, локомотив ва махсус автомашиналар ҳаракатини сунъий йўлдош орқали мониторинг ахборот тизими яратилди. Мазкур тизим локомотив ва автомашиналарни эксплуатация қилиш харажатларини камайтириш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш хамда темир йўлнинг операцион фаолиятининг салоҳиятини оширишга қаратилган. Шу билан бирга мавжуд рефрижератор секциялари ахборот тизимига уланмоқда ва улардан ташиладиган юкларни харорат сақлаш режими, сарфланган ёқилғи хамда вагонлар ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотларни марказдаги серверга узатилади. Бу ўз навбатида Ўзбекистонда етиштирилиб ва экспорт қилинаётган полиз маҳсулотларини янада сифатли ва ўз вақтида манзилларига етказишни таъминлайди;

    “Келес” халқаро чегара пунктидаги темир йўл станциясида вагонлар оғирлигини тўхтатмасдан аниқлаш сунъий интеллект асосида жамиятнинг дастурчилари тарафидан яратилган ахборот тизими ўрнатилган. Лойиҳанинг асосий мақсади – поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш хамда хаддан ташқари юк ортилишини олдини олиш. Бир йил давомида Ўзбекистон Республикаси худудига 300,0 мингга яқин импорт ва транзит юк вагонлари киради. 2021 йилнинг ўзида юк ҳужжатида кўрсатилмаган ортиқча ортилган юклар мавжудлиги бир неча мартта аниқланган. Ушбу ахборот тизими Давлат божхона қумитаси билан биргаликда бошқа чегара бекатларига ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб амалга оширилмоқда;

    Йўловчи поездларда йўловичларга қўшимча мультимедиа хизматлар кўрсатиш учун махсус интернет портал яратилди ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” поездларига ўрнатилмоқда. Мазкур портал қўшни давлатларда ва интернет мавжуд бўлмаган худудларда йўловчиларга мусиқа, фильм, клиплар тинглаш ва кўриш, электрон китоблар ўқиш, янгиликлардан хабардор бўлиш, республиканинг туризм салоҳияти билан танишиш хамда поезддаги вагон-ресторанидан таомларни танлаб ва буюртма бериш каби хизмат кўрсатишга имконият яратади. Вокзаллар ва чиптахоналарда бепул Wi-Fi ҳудудлар ташкил қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates