2024 йил 1 декабрдан маҳаллий қатновда «Ўзбекистон темир йўллар» АЖга тегишли (инвентарь) вагонларда юк ташишда ташиш тарифлари вагон туридан (универсал, махсуслаштирилган ва цистерна) келиб чиқиб, тариф ставкаларидаги вагон қисми 30 фоиз миқдорида оширилиши маълум қилинади.
Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълум қилди.
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ юк ташиш хизматларининг вагон қисмига боғлиқ харажатларининг бир қисми ошишини ҳисобга олиб, ушбу харажатларни қисман қоплаш ҳамда юк вагон паркини янгилаш мақсадида маҳаллий қатновларда юк ташиш тарифларини оширишни режалаштирган