Урганч шаҳрига "Бунёд йўловчи ташиш" МЧЖ томонидан ХХРда ишлаб чиқарилган замонавий 30 дона "Zong tong" русумли автобуслари олиб келинди.
Транспорт вазирлигининг хабар беришича, "Бунёд йўловчи ташиш" МЧЖ томонидан "Ўзмиллийбанк" АЖнинг имтиёзли кредитлари асосида жами 80 дона "Zong tong" русумли автобусларни харид қилиш юзасидан шартнома тузилган.
Ҳозирда лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 50 дона автобус харид қилинди. Тез орада қолган 20 дона автобус Урганч шаҳрига етиб келади, — дейилади хабарда.