Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари ташкил этилади

    "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ маълум қилишича, Тошкент шаҳрининг яна 7 та кўчасида умумий узунлиги 18 км бўлган автобус йўлаклари жорий этилади.

    Қайд этилишича, автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлаклар жорий этилиши натижасида мазкур кўча бўйлаб ҳаракатланувчи автобусларнинг тасарруф тезлиги 18 км/соатдан 24 км/соатгача кўтарилиб, 29% га яхшиланди.

    Натижада ушбу йўлаклар орқали ҳаракатланаётган автобуслар хизматидан кунлик фойдаланувчи 600 мингдан ортиқ йўловчиларнинг ҳар куни 100 минг соат вақти тежалишига эришилмоқда.

    Маълумот ўрнида: Ҳозирда Тошкент кўчаларида 53 км узунликдаги автобус йўлаклари ташкил этилган.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates