Термизда чанг-тўзон кўтарилди. Ҳавонинг ифлосланиш даражаси маълум қилинди

    Яшил сайёра 3 июл 2023 1525

    Соат 10:00 да атмосферадаги майда дисперсли РМ10 зарралари миқдори 6 065 мкг/м3ни ташкил этган. Бу рухсат этилган максимал концентрациялардан 12 баробар кўп.

    Метео шароитлар туфайли жорий йилнинг 3 июль куни Термиз шаҳрида соат 4:00 да чанг бўрони бошланди, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази.

    Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматлаштирилган станцияларининг маълумотларига кўра, атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли РМ10 зарраларининг миқдори 719 мкг/м3 ни ташкил этган, бу эса рухсат этилган максимал концентрациядан 1,5 баробар ошиб кетган. Шамол тезлиги 11 м/с.

    Соат 05:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли РМ10 заррачаларининг миқдори 1600 мкг/м3 ни ташкил этди, бу рухсат этилган максимал концентрациядан 3,2 баробар ошиб кетди.

    Соат 6:00да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли РМ10 зарраларининг миқдори 2 420 мкг/м3ни ташкил этган, бу рухсат этилган максимал концентрациялардан 4,8 баробар ошиб кетди.

    Соат 7:00да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли РМ10 зарраларининг миқдори 2 820 мкг/м3ни ташкил этган, бу рухсат этилган максимал концентрациялардан 5,6 баробар ошиб кетди.

    Соат 8:00да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли РМ10 зарраларининг миқдори 4 025 мкг/м3ни ташкил этган, бу рухсат этилган максимал концентрациялардан 8 баробар ошиб кетди.

    Соат 9:00да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли РМ10 зарраларининг миқдори 7 363 мкг/м3ни ташкил этган, бу рухсат этилган максимал концентрациялардан 14,7 баробар ошиб кетди. Шамол тезлигининг пасайши билан ҳавода чанг ғубор кузтилмоқда.

    Соат 10:00да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли РМ10 зарраларининг миқдори 6 065 мкг/м3ни ташкил этган, бу рухсат этилган максимал концентрациялардан 12 баробар ошиб кетди.