Термизда Ўзбекистон -Афғонистон бизнес-форуми ўз ишини бошлади

    Бизнес 25 май 2021 1497

    Бугун Термиз шаҳридаги Санъат саройида Ўзбекистон - Афғонистон бизнес-форуми ўз ишини бошлади.

    Бизнес-форум ва бошқа қўшма тадбирларда иштирок этиш учун Афғонистон бизнес ҳамжамиятининг 70 дан ортиқ вакили, шунингдек, қатор вилоятларнинг ҳокимлари ва мутасаддилари келган.

    Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий дипломатия бошқармаси маълумотига кўра, тадбирларда қатор маҳаллий корхоналар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Шунингдек, улар афғонистонлик ҳамкорлари билан экспорт ва инвестиция масалалари бўйича музокаралар ўтказади.

    Термиздаги Санъат саройи биноси ва унга туташ очиқ майдонларда Сурхондарё вилоятининг барча туманлари, шунингдек, Тошкент, Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти намойиш этилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо айланмаси 234 миллион 600 минг долларни (+9%) ташкил этди. Хусусан, экспорт ҳажми 234 миллион долларга (+9,1%), импорт эса 600 минг долларга тенг бўлди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates