Teslaнинг соф фойдаси биринчи марта 1 миллиард долларни ташкил этди

    Tesla электр транспорт воситалари ишлаб чиқарувчисининг соф фойдаси биринчи марта бир чоракда миллиард доллардан ошди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

    Tesla компанияси 1 апрелдан 30 июнгача 1,14 миллиард доллар даромад олганлигини хабар қилди. Бу компаниянинг ўтган йилнинг иккинчи чорагидаги фойдасидан қарийб 10 баробар кўпдир. Teslaнинг 2021 йилнинг иккинчи чорагидаги даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга ошиб, қарийб 12 миллиард долларни ташкил этди.

    Иккинчи чоракда Илон Маск фирмаси ишлаб чиқарилган ва етказиб берилган электромобиллар сони бўйича рекорд кўрсаткичларга эришди. Шу вақт давомида компания харидорларга 201 304 дона автомобил етказиб берди ва 206 421 дона ишлаб чиқарди. 2003 йилда ташкил этилган компания тарихида бир чоракда бундай натижа илк бор қайд этилди.

    Шунингдек, компания Берлин яқинидаги Грюнхайде муниципалитетида гигафабрика ва AҚШнинг Техас штатида яна бир завод қурилиши ҳақида хабар берди. Бу йил биринчи Model Y электромобиллари ушбу заводларнинг конвейеридан чиқиши режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates