Тест синовлари куни паспорт (ID-карта)нинг асли бўлиши шарт — Билимни баҳолаш агентлиги

    2025 йил 1 июлдан бошлаб my.gov.uz орқали паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакллари расман тан олинади.

    Билимни баҳолаш агентлиги мазкур қоида тест синовларига тааллуқли эмаслигини маълум қилди.

    Агентлик, "Тест синовлари куни шахсни тасдиқловчи паспорт (ID-карта)нинг асли мажбурий равишда тақдим этилиши шарт. Акс ҳолда сиз тест синовига киритилмайсиз", дея абитуриентларни қатъий огоҳлантирди

    Сабаб сифатида тест синови ҳудудига мобил телефон ва бошқа рақамли қурилмаларни олиб кириш қатъиян тақиқланганини таъкидлади.

    "Шунинг учун сизда паспортнинг асл нусхаси – ID-карта ёки биометрик паспорт бўлиши шарт.

    Ёдингизда бўлсин:

    • Паспорт (ID-карта) асл нусхаси;
    • Абитуриент рухсатномаси — тестга киришда талаб этилади.

    Тест синовларига кеч қолманг, ҳужжатларингизни аввалдан тайёрлаб қўйинг", дейилади мурожаатда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates