Техникалар мавсумга шайми?

    Баҳорги дала ишларида қатнашадиган 16 минг 882 дона қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларни таъмирлаш режалаштирилган.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан техникаларни таъмирлаш, мавсумга ҳозирлаш сингари тадбирлар жиддий назоратга олинди.

    Баҳорги дала ишларида қатнашадиган 16 минг 882 дона қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларни таъмирлаш режалаштирилган. Шундан 1612 та чопиқ трактори, 1612 та культиватор, 962 та чигит экиш сеялкаси, 261 та ғалла ўриш комбайни, 412 та пуркагич, 399 та минерал ўғит сепгич, 194 та ер текислагич, 415 та чизел ҳамда 11 минг 15 дона тишли борона белгиланган дислокация орқали таъмирлаш масканларига йиғилди ва тизимли асосда таъмирланмоқда.

    Жорий йил 17 январга қадар, мавжуд 16 минг 882 та қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларининг 10 минг 792 таси мавсумга ҳозирланди. Шундан 1340 та чопиқ трактори ва культиватор, 669 та чигит экиш сеялкаси, 318 та пуркагич, 325 та ўғит сепгич, 6 минг 312 та тишли бороналар сифатли тарзда таъмирланиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди.

    Инспекция органлари томонидан баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларнинг ўз вақтида сифатли таъмирланиши, муҳандис-техник ходимларга шарт-шароитлар яратилиши, тегишли тартибда бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлар билан таминланиши назоратга олинди.

    Ўтказилган назорат тадбирлари давомида вилоятнинг барча туманларда ҳам бу муҳим тадбирга талаб даражасида эътибор қаратилмаётганлиги аниқланди.

    Хусусан, Нарпай туманининг “Ислом Шоир” номли муқобил МТП ҳудудидаги “Шодмон Қувонов” фермер хўжалигига тегишли 1 дона “ТТЗ-80.11” русумли тракторга ўрнатилган “КРХ-4Б” русумли кулътиваторнинг ишчи органлари янгисига алмаштирилмаган, катоклар ўрнатилмаган, айрим органлар фақатгина буёқ қилиш билан кифоялангани, ўғит бериш мосламаси ишчи ҳолатига келтирилмагани аниқланди. Туманнинг “Бобур” номли муқобил МТП ҳудудидаги “Бобоев Карим ота” фермер хўжалигига тегишли 1 дона “МТЗ-80Х” русумли трактор ва культиватори таъмирлаш ишларига киришилмаган. Культиваторнинг ишчи органлари янгисига алмаштирилмаган, грядил втулкалари алмаштирилиб таъмирланмаган, аппаратининг ўғит ўтказгичлари ҳамда ўғит бериш мосламалари таъмирланмаган.

    Пахтачи туманидаги “А.Аллаяров” ММТП ҳудудида жойлашган “Бодойнинг саховатли ери” фермер хўжалигига тегишли 1 дона “КРХ-4Б” русумли кулътиваторнинг ишчи органлари янгисига алмаштирилмаган, грядил втулкалари алмаштирилиб таъмирланмаган, ўғит бериш мосламасининг ўғит ўтказгичлари таъмирланмаган. Тумандаги “Тожиев Умурзоқ далалари” фермер хўжалигига тегишли 1 дона чизелнинг ишчи органлари янгисига алмаштирилмаган, пайвандлаш ишлари бажарилмагани маълум бўлди.

    Шунингдек, Пайариқ туманидаги “Хасан-Ҳусан” номли муқобил МТП ҳудудидаги “Чопорошли замини” фермер хўжалигига тегишли 1 дона “КРХ-4Б” русумли кулътиваторнинг ишчи органлари янгисига алмаштирилмаган, грядел втулкалари алмаштирилиб таъмирланмаган, ўғит сепиш мосламасининг ўғит ўтказгичлари ҳамда ўғит бериш мосламалари таъмирланмаган. Шундай ҳолат “Оққўрғон” ноли муқобил МТП ҳудудидаги “Шухрат Абдурахмонович” фермер хўжалигида ҳам мавжуд.

    Мазкур ҳолатларни бартараф этиш юзасидан масъуллар огоҳлантирилиб, техникаларни мавсумга ҳозирлаш тадбирлари жиддий назоратга олинди.

    Шахриддин Бутунов,

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    бош инспектори

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates