Тез орада Ўзбекистонда Rotana бренди остида меҳмонхоналар иш бошлайди

    Туризм 25 июл 2023 1142

    Жорий йил 24 июлда Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков ва Rotana Hotels and Resorts (Rotana меҳмонхоналар бошқаруви) корпорацияси директорлар кенгаши аъзоси Ҳусайн ал Новаис ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда дастлаб, Бирлашган Араб Амирликларидан келган нуфузли ишбилармон меҳмон Ўзбекистонда илк маротаба бўлиб турганлигини қайд этиб, мамлакатнинг тарихий ва замонавий қиёфаси, шунингдек бу ерда амалга оширилаётган ислоҳотлар уни ҳайратда қолдирганини таъкидлади. Хорижлик меҳмон араб давлатларида Ўзбекистон бўйича тарғибот ишлари олиб борилаётган бўлсада, бу қуёшли юртнинг тўлиқ имкониятларини очиб бера олмаётганлигини таъкидлади. Шу боисдан келажакда бу йўналишда ҳамкорлик қилиш масаласини илгари сурди.

    Икки томонлама ўтказилган мулоқотлар жараёнида жорий йил октябрь ойида Самарқандда ўтказиладиган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида ўтказиладиган тадбирларда корпорациянинг иштироки ва унинг доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама этилди.

    Хорижлик меҳмонга Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилиб, йирик инвестицион лойиҳалар тақдимоти билан ҳам таништирилди.

    Мулоқот якунида Ҳусайн ал Новаис Rotana корпорацияси бренди остида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида меҳмонхоналар бошқаруви билан шуғулланиш ёки инвестиция киритган ҳолда янги меҳмонхоналарни ишга тушириш таклифини берди.

    Шунингдек, Rotana бренди остида ишга тушириладиган меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш сифатини жаҳон стандартлари асосида ташкил этиш мақсадида хориждан сифатли кадрларни жалб этган ҳолда ўзбекистонлик ёшларни ишга тайёрлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётганларни дунё бўйлаб ROTANA бренди меҳмонхоналарида малакасини ошириш лойиҳалари ҳам ўрганилди.

    Rotana меҳмонхоналар бошқаруви корпорацияси директорлар кенгаши аъзоси Ҳусайн ал Новаис билан ўртага ташланган лойиҳалар бўйича тез кунларда компаниянинг махсус ишчи гуруҳини Ўзбекистонда қабул қилиш ва иш жараёнларига киришиш борасида келишиб олинди, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates