Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди

    Мамлакатимизда 14 июн 2021 1569

    Ҳукумат қарори (366-сон, 12.06.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

    Низомга кўра, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.

    Агентликнинг асосий вазифаларидан бири, жумладан, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади.

    Агентликка Президент билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

    Шунингдек, Агентлик таркибида юридик шахс ҳисобланмайдиган, Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолият юритади.

    Агентлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates