Тиббиёт ходимлари янги ишлаб чиқилган миллий клиник протоколларни қўллаш бўйича ўқитилади

    Таълим 20 август 2024 3987

    Янги протоколларни йил якунига қадар барча даволаш-профилактика муассасалари амалиётига жорий этиш мақсадида ССВнинг 2024 йил 5 августдаги 257-сон буйруғи билан тиббиёт ходимларини онлайн ва офлайн форматда босқичма-босқич ўқитиш белгиланди.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

    Маълумки, жорий йил 5 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг Лойиҳа офисига хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда клиник протокол ва стандартларни халқаро мезонларга мослаштириш топширилган эди.

    Мазкур топшириқ ижроси доирасида аҳоли орасида кўп учрайдиган касалликларни даволаш юзасидан 9 та устувор йўналиш бўйича миллий клиник протоколлар ишлаб чиқилиб, ССВнинг 2024 йил 14 июндаги 195-сон буйруғи билан тасдиқланди.

    Шу мақсадда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг ахборот тизими (my.tipme.uz) ва «Электрон таълим» LMS-ахборот тизими ўзаро интеграция қилиниб, 144 кредит (144 соат)дан иборат бўлган умумий малака ошириш курслари ишлаб чиқилди. Ушбу курсни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга берилган сертификат уларга малака тоифалари беришда инобатга олинади.

    Тасдиқланган режага кўра, август ойи охиридан барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари оилавий шифокорлари ва ҳамширалари платформа орқали ўқитилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates