ТИВ раҳбари Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди

    Мамлакатимизда 22 январ 2021 3100

    2021 йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди.

    Учрашувда томонлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини амалга ошириш борасидаги ишлар ва мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, халқ фаровонлигини изчил оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни муҳокама қилдилар.

    Бугунги кунда Ўзбекистон дунё ва минтақадаги ўзгарувчан вазият ҳамда кенг кўламли ички янгиланишларни ҳисобга олган ҳолда очиқ, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошираётгани қайд этилди.

    Вазир мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ва конструктив муносабатларни мустаҳкамлаш эканлигини қайд этди. Ўзбекистон юритаётган сиёсат минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, минтақавий хавфсизликнинг муҳим муаммоларини ҳал қилишга, жумладан, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган.

    Суҳбатдошлар халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодий дипломатияни илгари суриш ва минтақавий савдо-иқтисодий кооперацияни мустаҳкамлаш бўйича белгиланган вазифаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates