Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчилар учун кредитлар ҳажми икки бараварга оширилади

    Молия 7 сентябр 2023 1675

    Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2023 йил 2 сентябрдаги “Тўқимачилик саноатини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-155-сон Фармони қабул қилинди.

    Ушбу ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарни айланма маблағлар билан таъминлаш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига қўшимча 50 миллион доллар ажратилади. Маблағлар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан револьвер кредитлаш асосида 2026 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада тақдим этилади. Чора тўқимачилик саноати корхоналаридаги мавжуд имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш ва уларнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга қаратилган.

    Президентнинг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон Фармонига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 4 сентябрдан кучга кирди, деб хабар беради “Norma”.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates