Тўрақўрғонда “Янги Ўзбекистон” газетаси кунлари

    Тўрақўрғонда маънавий-маърифий тадбирлар доирасидаги «Газеталар кунлари»да марказий ҳамда вилоят расмий босма нашрлари масъул ходимлари қатнашди.

    Дастлаб туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров сўзга чиқди. У китоб ва матбуот мутолаасининг давлат хизматчиси камолотидаги ўрни алоҳида эканлиги хусусида ҳаётий мисоллари, фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

    Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамаси нашри ҳисобланган “Янги Ўзбекистон” газетаси Наманган вилояти бўйича мухбири Орифжон Жўраев, вилоят ва туман ҳокимлигининг “Наманган ҳақиқати”, “Наманганская правда”, «Давр» газеталари бош муҳаррирлари Акрамжон Сатторов, Одилжон Иномов, Зоҳидахон Кенжаевалар Тўрақўрғондаги ҳар тарафлама ижобий ўзгаришларни эътироф этиб, бу борада туман раҳбари тажрибасини, ташаббускорлигини таъкидлашди.

    Ижодий мулоқотда “Янги Ўзбекистон” мухбири мазкур газета даврийлиги, мазмун-мундарижаси, келгусидаги режалари тўғрисида батафсил гапириб берди. Муҳим маълумотларни билдириб ўтди.

    Дарҳақиқат, ҳозирда юртимиз, ҳудудлардаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, халқаро ҳамкорликка оид жараёнларни ёритишда, кенг оммага етказишда газеталар имкон қадар фаоллик, фидойилик намунасини кўрсатмоқда. Ижтимоий тармоқлар ривожланган замонда толмас тарғиботчилик вазифасини шараф ва машаққат билан уддалашмоқда.

    Бугунги кунда “Янги Ўзбекистон” таҳририяти томонидан нафақат кунлик газета чоп этилмоқда, балки унинг интернет, ижтимоий тармоқларда махсус саҳифалари мавжуд. Жумладан, www.yuz.uz веб-сайти, yuz_official Телеграм канали, Инстаграм, Ютуб, Фейсбук каби платформаларда ҳам ўз ўқувчиларига эга. Айни платформаларда мунтазам равишда ахборотлар, таҳлилий материаллар, видеоинтервьюлар, суҳбатлар жойланади.

    Самимий ва қизғин руҳда кечган учрашув давомида журналистлар муштарийларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates