Тўрт нафар ўзбек олимига 100 миллион сўмдан мукофот пули берилади

    Фан 1 декабр 2020 3411

    2020 йилдан бошлаб Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан 4та фан йўналиши бўйича энг юқори кўрсаткичга эга ёш олимлар моддий рағбатлантирилади. 

    Ёшлар академияси бошқарма бошлиғи Фирдавс Неъматзоданинг маълум қилишича, ҳар йили илм-фаннинг устувор йўналишлари бўйича «Scopus» халқаро илмий нашрлар маълумотлар базасида энг юқори «Хирш индекси»га эга 40 ёшгача бўлган олимларга 100 миллион сўм миқдорида мукофот пуллари бериш амалиёти жорий этилди.

    «Ёш олимларни танлаб олишда шаффофликни таъминлаш мақсадида «Scopus» базаси асосчиси бўлган Нидерландиянинг «Elsevier» ахборот-таҳлил компанияси билан ҳамкорлик ўрнатдик. Келишувга асосан компания бизга Ўзбекистонда фаолият юритаётган ёш олимларнинг 2020 йил охири ҳолатига кўра Хирш индекси тўғрисидаги маълумотларини тақдим этади.

    Мукофот пули 2020 йилда математика, геология, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро индексда Ўзбекистон бўйича энг юқори кўрсаткичга эга 4та олимга берилади.

    Ёш олимларни тақдирлаш маросими 2021 йил январ ойида Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтиши режалаштирилган»,-деди бошқарма бошлиғи.

    Маълумот учун, «Scopus» – дунёнинг энг нуфузли илмий-таҳлилий рейтинг платформаларидан бири ҳисобланади. Ундан ўрин олиш учун илмий мақола ёзиш талаб этилади. Рейтингда ўсиш учун мазкур илмий мақолага ҳавола берилиши, олимлар ўз маърузаларида уни тилга олишлари керак. Мақолага ҳавола берилиши унинг илмий ҳамжамият учун ҳақиқатда муҳим эканини билдиради.

    «Хирш индекси» эса олимларнинг илмий фаолияти натижадорлигини ҳисоблаш кўрсаткичидир. Мазкур индекс олим, илмий ташкилот ёки мамлакатнинг нашр этилган мақолалари ва унга кўрсатилган иқтибослар сонига асосланади. Индексни ҳисоблашда тадқиқотчининг илмий мақолаларини ҳар бир мақола бўйича иқтибосларга тақсимлаш асосида ҳисобланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates