Қайд эитилишича, «Тошкент — Чирчиқ — Хожикент» темир йўл ҳудудида янги темир йўл ўтказгичлар қурилиши ишлари тугатилди, участка бўйлаб темир йўл излари таъмирланди, темир бетон устунлари янгиланди.
Бунинг натижасида йўловчиларнинг 1 соат вақти тежаладиган бўлди. «Тошкент — Чирчиқ» оралиғидаги электропоезднинг ҳаракатланиш вақти 45 дақиқага, «Чирчиқ — Хожикент» оралиғида 15 дақиқага қисқарди ва йўлга сарфланадиган умумий вақт 1 соат 40 дақиқани ташкил этди.
Бу ҳақда Ўзтемирйўлйўловчи компанияси Матбуот хизмати хабар берди.
Поездлар Тошкент жанубий вокзалидан ва Хожикент бекатидан қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
6429-сонли Тошкент 07:10 — Хожикент 08:53
6430-сонли Хожикент 09:18 — Тошкент 11:00
6435-сонли Тошкент 13:38 — Хожикент 15:19
6436-сонли Хожикент 15:44 — Тошкент 17:26