«Тошкент – Самара – Тошкент» поезди ҳафтанинг пайшанба куни соат 19:05 да «Тошкент-Марказий» темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14 да Россия Федерациясининг «Самара» темир йўл вокзалига етиб боради.
Шунингдек, Самарадан якшанба куни соат 16:11 да жўнаб кетиб, «Тошкент-Марказий» вокзалига сешанба куни соат 16:56 да етиб келади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.