Тошкент аэропортида иккинчи учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш ишлари якунланди

    12 апрелдан бошлаб узунлиги 3905 м ва кенглиги 60 м бўлган, барча турдаги самолётларни қабул қиладиган учиш-қўниш йўлаги фойдаланишга топширилди.

    Йўлак PCN (pavement classification number) кўрсаткичлари — йўлак чидамлилиги таснифи рақами 69, текислиги — 5, бу эса 285 тоннагача юкларга бардош бериш имконини беради.

    Шунингдек, учиш-қўниш йўлаги ICAOнинг биринчи тоифасига мос келадиган замонавий энергия тежовчи ёритиш ускуналари ва қўниш тизимига эга. Бу эса горизонтал кўриниш 800 м ва вертикал кўриниши 60 м бўлганда ҳам самолётга қўниш имконини беради.

    “Бугун биз янгиланган иккинчи учиш-қўниш йўлагини очмоқдамиз. Йўлак охирги марта 1996 йилда реконструкция қилинганини ҳисобга олсак, бу Тошкент аэропорти учун жуда муҳим воқеа. Учиш-қўниш йўлагининг ҳолати эса парвозлар хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим мезони ҳисобланади.

    Бундан ташқари, парвозлар сони ҳар йили тахминан 50фоизга ошмоқда. Ҳозир пойтахт ҳаво бандаргоҳида кунига ўртача 140 та рейс амалга оширилмоқда. Тошкент эса "ҳаб" — марказга айланиб бормоқда. Шу боис, ўтган ёзда капитал реконструкция қилиш учун учиш-қўниш йўлагини ёпишга қарор қилинган эди”, — дея изоҳ берди “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

    Реконструкция лойиҳаси 120 миллиард сўмга баҳоланмоқда. Йўлакни реконструкция қилиш лойиҳаси Development infrastructure and design томонидан ишлаб чиқилган. Ишлар эса “Dorkompleksnab Plus” OOO пудратчи томонидан амалга оширилди.

    Қайд этиш жоизки, янгиланган учиш-қўниш йўлагига қўнадиган биринчи самолёт “Ubzekistan Airways”нинг Дубайдан Тошкентга HY-334 рейсини амалга оширувчи самолёт бўлди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates