Тошкент ахборот технологиялари техникуми ўзининг биринчи битирувчиларига дипломларни топширди

    Таълим 17 апрел 2021 2695

    Мазкур Техникум Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузурида ташкил этилган бўлиб, ЮНЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи 5-даражасига мувофиқ, ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган. 

    Жанубий Кореянинг Пучон Университети ва Ульсан Университет Коллежи билан халқаро қўшма таълим лойиҳаларида таҳсил олган Техникумнинг илк қалдирғочлари бўлган 95 нафар битирувчиларига давлат намунасидаги биринчи дипломлар топширилди.

    Малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган ўқувчилар, келгусида ўқиган мутахассислиги бўйича Жанубий Кореядаги юқорида кўрсатилган Университетларда 3 курсдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлдилар.

    Эндиликда ушбу Техникумнинг Жанубий Кореянинг Пучон Университети ёки Улсан Университет Коллежида ўқишни давом эттирган ўқувчиларига ўқишни тугатганларидан сўнг, таълим йўналишлари бўйича бакалавр дипломи берилади.

    Маълумот ўрнида, бугунги кунда Техникумда жами 500 нафар ўқувчилар таълим олмоқда, улардан 209 нафари “2+2” қўшма дастурларининг ўқувчиларидир.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates