Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади

    Таълим 1 май 2025 1914

    Президентнинг тегишли Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади.

    Унга кўра, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини 2025/2026 ўқув йилидан Урганч давлат университетининг мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида давом эттиради.

    Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Урганч филиали Ал-Хоразмий мажмуаси ҳудудида ташкил этилади.

    Ихтисослаштирилган мактабда ўқув жараёни 7 йиллик дастур асосида STEM модели бўйича ташкил этилади. Бунда:

    — дастлабки 5 йилда устуворлик ўқувчиларда физика, математика, информатика ва инглиз тили бўйича фундаментал билимларни шакллантиришга, кейинги 2 йилда эса муҳандисликка бошланғич тайёргарликни таъминлашга қаратилади;
    — ўқувчилар танлови умумий ўрта таълим ташкилотларининг математика ва информатика фанлари бўйича қобилияти бор 4-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади.

    Ихтисослаштирилган мактабга Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб раҳбари, ходимлари ва ўқувчилари учун белгиланган ташкилий, академик ва молиявий шарт-шароитлар татбиқ этилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates