Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, пойтахтда аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт нархлари аҳоли учун сезиларли даражада пасайишига эришилди.
Бугундан бошлаб Тошкент шаҳрининг барча аҳолиси ва меҳмонлари гўшт ва гўшт маҳсулотлари мисолида буни ўз кўзлари билан кўришлари мумкин.
Тошкент шаҳар бозорларида гўшт маҳсулотлари савдоси учун шохобчалар сони оширилиб, улар кенгайтирилди. Бу эса харидорлар учун қулай шарт-шароит яратишга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, гўшт нархлари барқарорлаштирилди. Бу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Айни пайтда пойтахтнинг бешта йирик бозорида гўшт нархлари пасайган. Жумладан, Чорсу, Юнусобод, Фарҳод, Авиасозлар ва Қўйлиқ бозорларида арзонлаштирилган нархларда гўшт маҳсулотлари сотилмоқда.









