Тошкент давлат юридик университети талабалари Сенат фаолияти билан танишди

    Кейинги авлод 25 ноябр 2022 2439

    Жорий йил 24 ноябрда Тошкент давлат юридик университети талабалари Сенатнинг янги биносида бўлди. У ерда талабалар Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Чўллиев билан учрашди.

    Мулоқот давомида сенатор талабаларга Сенат фаолияти, ваколатлари, сенаторлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, ҳуқуқ ва мажбуриятларининг айрим жиҳатлари тўғрисида тушунчалар берди.

    Шунингдек, учрашувда қабул қилинаётган қонунларни кўриб чиқиш, давлат дастурларининг ижросини таъминлаш, парламент назоратини олиб бориш, ижро органлари ва мансабдор шахсларнинг халқ олдидаги ҳисобдорлигини ошириш парламент фаолиятининг асосий йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланди.

    Учрашувдан кўзланган асосий мақсад юридик кадрларни тайёрлашда парламент билан таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, талабаларнинг парламент фаолияти ҳақида назарий билимини ошириш, юридик таълимнинг бевосита амалиёт билан уйғунлигини таъминлашдан иборат.

    Талабалар мулоқот тарзида ўтган мазкур учрашувда Сенат фаолияти билан боғлиқ кўплаб саволларига батафсил жавоб олди ва парламент юқори палатаси фаолияти борасидаги қарашларини, билимларини янада кенгайтирди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates