Тошкент денгизида ноқонуний балиқ овлаган шахслар жаримага тортилди

    Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний балиқ овлашнинг олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Ўтказилган рейд тадбирлари давомида Ўрта Чирчиқ тумани “Ўртабўз” маҳалласида жойлашган Тошкент денгизи ҳудудидаги сув омборида С.Ч., И.Н. ва Н.Ж. томонидан лескали тўрлар билан ноқонуний равишда балиқ овланаётганлиги аниқланди.

    Ўрганиш давомида ҳуқуқбузарларнинг ёнидан жами 116 дона, 42 кг бўлган оқ сила, товон балиқ, зоғора балиқ ҳамда оқ қайроқ балиқлари топилди. Табиатга 41 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, рейд давомида топилган 3 та қайиқ ҳамда 2 минг метрдан зиёд лескали тўрлар ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча сақлаш учун Тошкент вилояти Экология бошқармаси омборхонасига жойлаштирилди.

    Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга қонуний баҳо бериш учун Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман судига юборилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates