Тошкент вилоятида ноқонуний балиқ овлаган шахслар ушланди

    Тошкент вилояти Экология бошқармаси, вилоят Ички Ишлар бошқармаси пост-патруль хизмати ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамкорлигида назорат рейд тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Ўтказилган рейд тадбири давомида 1994 йил Ангрен шаҳрида туғилган фуқаро У.Д томонидан шаҳарнинг Гулбоғ МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёсидан ноқонуний равишда лескали тўр ёрдамида 656 дона қорабалиқ (маринка) овлаётган ҳолати аниқланди.

    Ушбу ҳолат бўйича ҳайвонот дунёсига 49 миллион сўм ортиқ зарар етказилганлиги. Бу борада тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилоят прокуратурасига юборилади.

    Шу билан бирга ноқонуний балиқ овидаги автотранспорт воситаси шаҳардаги жарима майдончасига вақтинча жойлаштирилди ҳамда далилий ашё сифатида олинган балиқлар маҳалла ҳудудидаги оилаларга тарқатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates