Навоийда электр токи билан балқ овлаган шахслар жавобгарликка тортилди

    Навоий вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Навбаҳор тумани ИИБ ходимлари томонидан вилоятда ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларини аниқлашга қаратилган рейд тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

    Ўтказилган рейд тадбирлари давомида туманнинг “Пахтакор” маҳалласидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсида Қизилтепа туманида яшовчи фуқаролар И.М, А.Ш, А.Н ва бошқалар юқорида кўрсатилган қоидага зид равишда электр токи ёрдамида жами 632,4 млн. сўмлик 399 дона, шундан 32 донаси “Зоғора”, 26 донаси “Товон”, 6 донаси “Дўнгпешона”, 8 донаси “Оқ амур”, 32 донаси “Лаққа”, 249 донаси “Самарқанд лойхўраги” ва 46 донаси Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган “Туркистон мўйловдори” (усач) балиқлари овланган.

    Юқорида кўрсатилган қарорнинг 4-иловасида электр токи ва заҳарловчи моддаларни қўллаб балиқ тутганлик учун ундириладиган зарар суммаси 10 баравар миқдорда ҳисобланиши белгиланган.

    Натижада, мазкур фуқаролар ўзларининг ушбу ижтимоий хавфли қилмишлари билан табиатга жами 6 млрд. 324 млн. сўм миқдорида зарар етказишган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates