Навоийда "Қизил китоб"га киритилган балиқларни овлаган шахсларга чора кўрилди

    Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, Навбаҳор тумани "Қоровултепа" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсида соат тонгги 04:30 да ўтказилган рейд давомида Қизилтепа тумани Тошработ қишлоғида яшовчи фуқаролар Ғ.Ш., О.М. ва А.З. Зарафшон дарёсидан электр қармоқ ёрдамида балиқ овлашгани аниқланди.

    Ҳуқуқбузарлар жами 26 та товон, 8 та оқ амур, 6 та дўнгпешона, 32 та зоғора, 32 та лаққа, 249 та Самарқанд лойхўраги ҳамда 46 та Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдори балиқларини овлашган. Натижада табиатга 6 миллиард 324 млн сўм зарар етказилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates