Тошкент денгизида ноқонуний балиқ овлаганларга чора кўрилди

    Тошкент вилояти Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Ўрта Чирчиқ тумани Ўртабўз МФЙ ҳудудида жойлашган Тошкент денгизи ҳудудида ноқонуний балиқ овлашни олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Ўтказилган тадбирда фуқаролар С.Р, З.Қ, И.Н.лар томонидан ноқонуний равишда лескали тўр ёрдамида балиқ овлаётган ҳолат аниқланди. Ҳуқуқбузарлар кўздан кечирилганда уларнинг ёнидан 103 дона жами 54кг бўлган оқсила балиқ, товон балиқ, зоғора балиқ ҳамда оқ қайроқ балиқлари ҳамда 1дона қайиқ ва 666 метрли лескали тўрлар топилди.

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва табиатга 34 миллион сўм зарар етказилгани аниқланди.

    Ноқонуний балиқ овлаш пайтида ишлатилган 1 дона қайиқ ва лескали тўрлар вақтинча сақлаш учун Тошкент вилояти Экология бошқармаси омборхонасига жойлаштирилди. Ушбу ҳолатга қонуний баҳо бериш учун ҳозирги вақтда тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Фуқаролик ишлари бўйича судига тақдим этиш чоралари кўрилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates