Тошкент дунё бокси юлдузларини кутмоқда

    Жаҳон чемпионати бошланишига саноқли кунлар қолди.

    30 апрель куни пойтахтимизда бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Мусобақалар 1 майда бошланиб, 14 май куни якунланади.

    Айни пайтгача 104 давлат вакиллари рўйхатдан ўтди. 13 та вазн тоифасида жами 640 нафар спортчи иштирок этиш учун ариза топширган. Улар сони ҳал кўпайиши мумкин. Чунки рўйхатга олиш 14 апрелга қадар узайтирилди.

    Турнирнинг соврин жамғармаси – 5,2 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган. Бу аввалги чемпионатдагидан икки баравар кўп. Ғолиблар 200 минг, кумуш медаль соҳиблари 100 минг ва бронза медалини қўлга киритган боксчилар 50 минг доллар эгаси бўлади.

    Чемпионатда россиялик ва беларуслик боксчилар ўз байроғи ва мадҳияси билан иштирок этиши туфайли АҚШ, Польши, Швейцария, Нидерландия, Буюк Британия, Ирландия, Чехия, Швеция, Канада, Украина каби бир нечта давлат мусобақада иштирок этмаслигини билдирди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates