Тошкент шаҳар ҳокими: "Белгиланмаган ерда кўп қаватли квартирали уйлар қурилиши авария ҳолатларига олиб келмоқда"

    Урбанизация 6 январ 2021 595

    «Кейинги пайтларда айрим фуқароларимиз томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари кўпайиб кетди. Ҳусусан Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкасида кўп қаватли квартирали уйлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда», — деди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

    «Бунинг оқибатида қурилган кўп қаватли квартиралар уйларидаги муҳандислик-коммуникациялар тизимига салбий таъсир кўрсатиши ва айримлари қуввати етмай, айримларида турли хил авария ҳолатларини келтириб чиқармоқда», — дея таъкидлади у.

    2020 йил хатлов ўтказилганда, юздан ортиқ янги тартибдаги уй жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида уч ва учдан ортиқ қаватли уй-жойлар қурилган. Ушбу ҳолатлар шу уйлар атрофидаги аҳолининг норозилигини ва коммунал муаммоларини ортишига олиб келаётганлигини таъкидлади пойтахт ҳокими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates