Унга кўра, Ғарбий Кейп вилоятида кўплаб бинолар, жумладан, 30 га яқин мактаб зарар кўрди. Шамол томларни учириб юборди. Кейинги беш кун давомида шамол тўхтамаслиги туфайли ҳокимият аҳолини ўта эҳтиёткор бўлиш ҳақида огоҳлантирди.
24 соат ичида Йоханнесбург ҳудудида тунги ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича минус 2 даражагача тушади, деб хабар беради tass.ru.