11 апрель, жума оқшомидан бошлаб Хитой шимолида совуқ ҳаво массасининг кириб келиши сабабли кучли шамол кузатилмоқда.
ХХР Миллий метеорология марказининг башорат қилишича, якшанба куни эрталаб соат 8 дан душанба куни эрталаб соат 8 га қадар Ички Мўғулистон автоном райони, Шаньси ва Хэбэй вилоятлари ҳамда Пекин шаҳрида сониясига 32,6 метргача шамол эсади.
Шунингдек, якшанба куни ХХР Миллий метеорология маркази қум ва қор бўронлари муносабати билан кўк огоҳлантиришни узайтирди. Синоптиклар қор бўрони Ички Мўғулистон автоном райони, Цзилинь ва Цинхай вилоятларининг айрим ҳудудларида бўлишини тахмин қилмоқда.
Хитойда тўрт босқичли об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш тизими мавжуд бўлиб, қизил ранг хавфнинг энг юқори даражасини билдиради, хавф даражасининг камайиб бориши тўқ сариқ, сариқ ва кўк ранглар билан ифодаланади.
Аввалроқ, вазни 50 килограммгача бўлган Хитойнинг шимолий қисми аҳолисига кучли шамол туфайли яқин икки кун давомида кўчага чиқмаслик тавсия қилинган эди. Шаҳар мактабларида бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари учун дарслар ҳам бекор қилинди ва айрим жамоат жойлари, жумладан, музейлар ёпилди, деб хабар беради rbc.ru.