Тошкент шаҳри ҳавоси яна ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари рейтингидан жой олмоқда

    Шу йилнинг 29-сентябрь соат кечки вақтда Тошкент шаҳрида РМ2,5 майда дисперслик заррачалар концентрацияси 166 мкг/м3 ни ташкил этиб, халқаро IQAir маълумотлар базасида дунёда энг ифлосланган шаҳарлари рейтингида 2-ўринда белгиланди.

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланишининг сабаблари нимада эканлигини санаб ўтди.

    Сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши, чўлланиш жараёнларининг кучайиши натижасида табиий чанглар концентрацияси кўрсаткичларининг ошиши ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари, автомобиллар сонининг кўпайиши атмосферага чиқарилаётган ташланмалар миқдорининг сезиларли ортишига сабаб бўлмоқда.

    Республикамизда ҳавонинг чанг билан ифлосланиши табиий (қуруқ иқлим, қумли ва қумлоқ тупроқлар) ва антропоген (транспорт, саноат, қурилиш ташланмалари) омиллар билан боғлиқ. Шунингдек, кучсиз шамоллар, ҳарорат инверсияси, атмосфера ҳавосининг турғунлиги каби сабаблар ҳам атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши учун шароит яратади.

    Бундан ташқари, шаҳарлардаги атмосфера қатламларининг паст шамоллатилиши, шаҳар транспортининг кўплиги, йўлларнинг тирбандлиги, кенг кўламли қурилишлар, яшил ҳудудларнинг камлиги — буларнинг барчаси метеорологик шароитлар ва антропоген юклама атмосфера ҳавосининг юқори ифлосланишига олиб келмоқда.

    Маълумот учун, Тошкент шаҳрида 638,8 мингдан ортиқ транспорт воситаси мавжуд, унга қўшимча равишда бир кунда пойтахтга ўртача 150 мингдан 300 минггача транспорт воситаси кириб келади. Тошкент шаҳрида транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 2021 йилда 212,4 минг тонна, 2022 йилда эса 403 минг тоннани ташкил этган, яъни зарарли ташланмалар 190,6 минг тоннага (47,3 %) кўпайган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates