Тошкент шаҳри IV Жаҳон креатив иқтисодиёт конференциясига мезбонлиқ қилмоқда

    Конференция 80 га яқин давлатдан келган салкам икки минг меҳмонни кутиб олди.

    Халқаро тадбир шу йилнинг 2-4 октябрь кунлари Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (ACDF) томонидан Индонезия Республикаси, БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) ва Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) кўмагида ўтказиляпти. Конференция 80 га яқин давлатдан келган салкам икки минг меҳмонни кутиб олди. Улар орасида креатив иқтисодиёт соҳасининг нуфузли вакиллари, халқаро экспертлар, машҳур ижодкорлар бор.

    Конференция дастури ҳам жуда бой ва хилма-хил. Пленар йиғилишлар, панел муҳокамалари, воркшоплар ва маҳорат дарсларини ўз ичига олади. Иштирокчилар нафақат янги билимларга эга бўлишлари, балки маданий дастурдан ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин.

    WCCE конференцияси 2018 йилда илк бор Индонезияда ташкил этилган бўлиб, креатив иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро платформа сифатида ўзини намоён қилган. Халқаро конференциянинг бу йилги асосий мавзуси — “Инклюзив креативлик: ўзгарувчан реаллик”. Тадбир барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва ресурсларга боғлиқ иқтисодиётдан билим иқтисодиётига ўтишда креатив соҳаларнинг ролини таъкидлаб, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

    Креатив иқтисодиёт — бу ижод намуналарини тижоратлаштиришни назарда тутади. Маълумотларга кўра, маданий ва креатив саноатлар ҳар йили тахминан 2,3 триллион доллар миқдорида даромад келтириб, глобал ялпи ички маҳсулотнинг 3,1 фоизини ташкил қилади. 2030 йилга бориб мазкур кўрсаткич 10 фоизга ўсиши кутилмоқда.

    — Ушбу конференцияни айнан Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси тўғри танлов бўлган, — дейди UNESKOнинг собиқ бош директори Ирина Вокова. — Азалдан ижодкор халқ ва бугун дунёга очилаётган мамлакат сифатида намоён бўлмоқда. Иқтисодиётнинг билим ва инновацияларга асосланган креатив модели эса жаҳонда барқарорликнинг энг муҳим факторларидан бирига айланмоқда. Масалан, G20 давлатларида 2030 йилгача ижодий иқтисодиёт 40 фоизга ўсиши мумкин. БМТ ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, глобал креатив иқтисодиёт 15 миллиондан ортиқ иш ўрни яратади. Уларнинг кўпчилиги аёллар ва ёшларни қамраб олади. Бу Ўзбекистон каби ёш аҳолига эга давлатларда ривожланиш сари улкан имкониятдир. Зеро, ижодий сегментда салоҳият ва давлатнинг қўллаб-қувватлови ушбу диёрда бугун юқори. Буюк Ипак Йўлидаги жойлашув, UNESKO рўйхатига кирган шаҳарлардаги ноёб обидалар, анъаналар креатив индустрияни драйверга айлантириши мумкин.

    Креатив ижодкорлик иқтисодиётнинг янги, шу билан бирга, келажак йўналишидир. Шаҳримиз мезбонлик қилаётган IV Жаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси (WCCE) эса илк бор 2018 йилда Индонезияда ташкил этилган. Ўшанда креатив иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро платформа сифатида ўзини намоён қилган ва бугунга келиб кўлами кенгайиб бормоқда.

    WCCE—2024 конференциясида креатив саноатлар инклюзив ва барқарор иқтисодий ривожланишга қандай ҳисса қўшиши, шунингдек, сунъий интеллект каби технологиялар бу соҳадаги ўйин қоидаларини қандай ўзгартириши ҳақида муҳокама қилиш учун махсус платформа бўлади. Конференция давомида креатив иқтисодиёт масалалари бўйича вазирлар учрашуви, жаҳон ва Ўзбекистоннинг креатив саноатлари ютуқлари кўргазмаси, шунингдек, кўплаб воркшоплар, маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар каби муҳим тадбирлар ўтказилади.

    Шу тариқа, Тошкент шахрида ўтказиладиган IV Жаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси нафақат креатив саноатлар, балки дунёнинг умумий иқтисодиёти учун ҳам муҳим воқеа бўлиб, ғоялар алмашинуви, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва инновацион ривожланишни рағбатлантириш учун янги имкониятлар очиши кутилмоқда.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирок этди.

    Ирода Тошматова

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates