Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари қурилади

     “Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида давлат умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

    Унга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг мактабларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларида замонавий ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган мактабларнинг барпо этилишини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик асосида пойтахтнинг Яшнобод, Бектемир, Сергели ҳамда Тошкент вилоятининг бир қанча туманлари ҳудудида мактаблар қурилиши, таъмирланиши, жиҳозланиши ва техник хизмат кўрсатилишига хусусий инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

    Тегишли давлат идораларининг буюртманомаларига асосан, мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик кириш визаларига консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилиши ва Ўзбекистон Республикасидаги вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда унинг муддати узайтирилиши таъминланади.

    Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича давлат-хусусий шериклик асосида мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб келинадиган ускуналар, компьютер техникаси, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, қурилиш материаллари, бутловчи буюмлар ҳамда эҳтиёт қисмлар 2024 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates