Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 2 апрелда Тошкент шаҳар ҳокимининг Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархларни тасдиқлаш тўғрисида«ги қарори қабул қилинган.
Маълумот учун, иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун янги тарифлар иситиш мавсуми тугаган кундан бир кун ўтиб, яъни 27 мартдан эмас, балки Тошкент шаҳар хокимининг тегишли қарорига асосан 2024 йил 2 апрелдан кучга кирди.
«Агар сиз 27 мартдан 2 апрелгача иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун оширилган ставкаларда тўловларни амалга оширган бўлсангиз, тўланган ошиқча сумма аванс сифатида ҳисобга олинишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.