Рақобат қўмитаси: метан нархининг кескин ошишига асос йўқ

    Метан гази нархларини барқарорлигини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) чакана нархларини тизимли мониторинги йўлга қўйилди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, давлатимиз Раҳбари томонидан метан гази нархларининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича Рақобат қўмитаси, Бош прокуратура ва Энергетика вазирлигига бир қатор топшириқлар берилди.

    Жумладан, Рақобат қўмитаси томонидан газ шохобчаларида сотилаётган метан газ маҳсулотининг нархларини тезкорлик билан аниқлаш мақсадида идоралараро электрон ахборот алмашинуви тизими орқали онлайн режимда ҳамда бевосита жойига чиққан ҳолда ҳар бир метан газ тўлдириш шохобчаси ўрганилади ва қўлланилаётган нархлар аниқланади.

    Қўмита томонидан республика бўйича 1450 та газ тўлдириш шохобчаларида сотилаётган метан газининг чакана нархларининг дастлабки тезкор мониторинги ўтказилди ва унинг натижаларига кўра, газ тўлдириш шохобчаларининг 71 фоизида (1 064 та ҳолатда) 3 750 сўм нархлар сақланиб қолаётганлиги, 25 фоизида (370 та ҳолатда) нархлар 3800-3950 сўмгача ташкил этганлиги аниқланди, қолган 4 фоизи иш фаолиятида эмаслиги аниқланди.

    Бугунги кунда, метан гази нархларининг кескин ошишига сабаб бўлувчи омиллар мавжуд эмас, — дейилади хабарда.

    Бундан ташқари, пропан гази маҳсулоти нархлари ўрганилганда 20 фоиз газ тўлдириш шохобчаларида нархлар 5500 сўмни, 65 фоизида 5500-6000 сўм оралиқда эканлиги, 5 фоизи 6500 сўм ва 10 фоизи иш фаолиятида эмаслиги аниқланди.

    Шу билан бирга, Қўмита томонидан биржа савдоларида пропан маҳсулотининг нархларига таъсир этувчи омиллар ўрганилмоқда ва ишлаб чиқарувчилар томонидан нарх манипуляциялари ва бошқа рақобатга зид ҳаракатлар аниқланганда уларга нисбатан таъсирчан ҳуқуқий чоралар қўлланилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates