Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлар ҳолати рақамли инвентаризация қилинмоқда

    Урбанизация 9 май 2022 1110

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида кўп қаватли турар жойларнинг ҳолатини инвентаризация қилиш ва баҳолаш учун ахборот тизими яратилиб, ишга туширилди.

    12 нафар коммунал инспектор кўп қаватли уйларни айланиб чиқиб, томлар, ертўлалар, фасадларни суратга олади ва кўплаб мезонлар бўйича махсус тузилган саволномани тўлдиради, ҳар бир ҳолатни беш балли тизимда баҳолайди, деб хабар беради ҳокимлик ахборот хизмати.

    Фотосуратларни жўнатиш ва саволномани тўлдиришдан олдин инспектор "Гармония" манзиллар реестрида бинони танлайди, ГПС тизими инспекторнинг координаталарини аниқлайди ва уларни текширилаётган уйнинг координаталари билан таққослайди.

    Агар координаталар мос келса ва фотосуратнинг асллиги текширилиб, тўғри келса, инспекторнинг киритган маълумотлари тасдиқланади. Бундан аён бўладики, офисда ўтириб, жойга бормасдан ва бинони кўздан кечирмасдан, бу ҳақда маълумот юбориш мумкин эмас.

    Инспектор, бошқа нарсалар қатори, уйнинг фасади, йўлаклари, рақами, ёритиш тизими, ноқонуний қурилмалар мавжудлиги ва бинонинг бошқа параметрларини ҳисобга олади. Администратор инспекторнинг барча маълумотларини текширади ва уларни тасдиқлайди ёки баъзи маълумотларга аниқлик киритишни сўрайди.

    Тахминан уч ой ичида барча кўп қаватли уйларни ўрганишни якунлаш, маълумотларни умумлаштириш, уларни Тошкент шаҳри харитасига киритиш ва аниқланган камчиликларни долзарблигига кўра кучларни жамлаган ҳолда бартараф этиш бўйича оптимал режа ишлаб чиқиш режалаштирилган.

    Бу уй-жой коммунал мажмуаси хизматини Рақамли Тошкент лойиҳаси билан интеграциялашнинг амалий намунасидир.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates