Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари "пуфак хавфи" чегарасига яқинлашиб бормоқда

    Тошкент шаҳри уй-жой сотиб олиш имконияти борасида Токио, Париж ва Лондон шаҳарларига деярли етиб олган.

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан “Ўзбекистон кўчмас мулк ва ипотека бозори” ҳисоботи тайёрланди. Ҳисобот Бизнесни ривожлантириш банки ҳомийлигида тайёрланиб, республика бўйича уй-жой нархлари, кўчмас мулк бозорининг жорий ҳолати, келажаги ҳамда фундаментал ва иқтисодий омилларга асосланган пуфак хавфи тўғрисидаги таҳлиллар билан биргаликда 5455 киши ва 141 та қурилиш компанияси иштирокида ўтказилган сўров натижаларини ҳам ўз ичига олади.

    Асосий хулосалар:

    Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари учун ҳисобланган “пуфак индекси” нархлар пуфак хавфи чегарасига яқинлашиб бораётганини кўрсатмоқда. Пойтахтда ўртача таъмирланган 2 хонали хонадон сотиб олиш учун талаб этиладиган муддат (ўртача иш ҳақига нисбатан) 10 йилгача етган. Бу борада Тошкент шаҳри Токио, Париж ва Лондон шаҳарларига деярли етиб олган (UBS, 2023).

    Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари ўзгариши ва унинг ижарасидан келадиган умумий йиллик даромад жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги узоқ муддатли депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкасидан (2023 йил сентябрда 5,3 фоиз) анча юқори ҳисобланади.

    Ўтган йилларда аҳоли сонининг 1 фоизга кўпайиши уй-жойга бўлган талабнинг 0,8 фоиз ошишига олиб келган.

    2021-2023 йилларда Тошкент шаҳри ва вилоятида ўртача ҳисобда уй-жой сотиб олувчи ҳар бешинчи киши ипотека кредитига мурожаат қилган. Бу эса ушбу ҳудудларда аҳоли уй-жой сотиб олишда асосан ўз маблағларидан фойдаланаётганлигидан далолат беради.

    Ҳудудларда 1 квадрат метр учун кадастр ҳужжатлари чиққандан кейинги нарх кадастр олишдан олдинги нархдан ўртача 19-20 фоизга қимматлашади. Пойтахтда эса ушбу кўрсаткич 35-39 фоизгача етади.

    Уй-жой нархларининг 500 миллион сўмдан ошиши аҳолининг 80 фоиздан ортиғининг уй сотиб олиш имкониятини пасайтириб юборади.

    Аҳолининг аксарият қисми ипотека кредити ёки уй-жой нархини бўлиб тўлаш учун ойига 4 миллион сўмгача тўлаш қобилиятига эга.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates