Тошкент шаҳрида йўл – транспорт тизимини яхшилаш уч босқичда амалга оширилади

    Транспорт 25 феврал 2021 1223

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва янги йўллар қуришга оид топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ички Ишлар вазирлиги Йўл Ҳаракати Ҳавфсизлиги Бош Бошқармаси ва “Kalyon ulastirma” компанияси билан ҳамкорликда қуйидаги уч босқичда ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

    Биринчи босқичда, Тошкент шаҳридаги 3 та кўчада тез муддатда янги ўтиш жойларини очиш ва йўлни кенгайтириш ишлари амалга оширилади. Булар:

    1) Себзор кўчаси бўйлаб Абдулла Қодирий кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгичдан тушгандан сўнг, Зулфияхоним кўчасига ўтиш учун асосий қатнов қисмидан маҳаллий йўлга янги ўтиш жойини очиш;

    2) Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг 11-километрида (Тўсин бозор қаршисида) 250 метр масофада йўлни кенгайтириш;

    3) Ал-Хоразмий – Катта Қани кўчалари чорраҳасида айланма ҳаракатни ташкил этиш;

    Иккинчи босқичда, Тошкент шаҳридаги 3 та кўчаларнинг транспорт ўтказиш қобилиятини ошириш бўйича тадбирларни ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган. Булар:

    1. Чоштепа - Янги Сергели кўчалари кесишмасида ўтказувчанликни ошириш мақсадида, кесишмани кенгайтириш (параметрларини ўзгартириш);

    2. Тошкент ҳалқа автомобиль йўли – Самарбону кўчалари кесишмасида маҳаллий йўлни кенгайтириш ҳисобига ўтказувчанликни ошириш;

    3. Мустақиллик – Паркент кўчалари кесишмасида яшил ҳудуд ҳисобидан янги йўл очиш режалаштирилган.

    Учинчи босқичда, Тошкент шаҳридаги 6 та кўчаларда транспорт оқими ўрганилиб, таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган. Булар:

    1. Юнусобод туманидаги Қорақамиш кўчасини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли билан боғлаш учун янги йўл қуриш;

    2. Муқумий – Лутфий - Сеул - Нурафшон кўчалари кесишмаси параметрларини ўзгартириш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;

    3. Тошкент ҳалқа автомобиль йўли - Амир Темур кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;

    4. Шота Руставели – Миробод - Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш.

    5. Кичик ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб “CRAFERS” корхонаси қаршисида янги қайрилиб олиш жойини очиш;

    Сеул – Новза – Бунёдкор кўчалари кесишмасида канал устидаги кўприкни кенгайтириш ҳисобига кесишма ўтказувчанлигини ошириш режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates