Тошкент шаҳридаги «Аския деҳқон бозори» замонавий кўринишда қурилади

    Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 150 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

    Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Аския деҳқон бозори тўлиқ реконструкция қилинади. Бу ҳақда 18 ноябрь куни туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган учрашувда маълум қилинди.

    Хабарда айтилишича, ҳоким Нилуфар Аллабергенова йиғилишда «Аския деҳқон бозори»да жойлашган автотураргоҳ ҳажми кичиклиги, бозор очиқ ҳудудда жойлашгани боис ноқулай об-ҳавода фуқароларга ноқулайлик келиб чиқаётгани, тадбиркор ва аҳолига қулайликлар етарли эмаслиги ҳақида гапирган.

    Бугунги кунда эскириб қолган бозорни замонавий кўринишга қайта қуриш бўйича музокаралар олиб бориляпти. Бозор ҳудудини «E-auksion» платформаси орқали инвесторларга таклиф этиш режалаштирилмоқда.

    Учрашув давомида туман ҳокими сотиб олиш таклифи билан чиққан инвесторга Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва Мунисипиал активларни бошқариш маркази билан келишилган ҳолда:

    • энг камида умумий майдони 3 000 кв.метр ҳудудидаги «экобозор»;
    • энг камида умумий майдони 1 200 кв.метр ҳудудидаги «совутгич омборхона»;
    • эр ости автотураргоҳининг биринчи қаватини (энг камида 400 дона автотураргоҳни) Жамиятга беғараз ўтказиб бериш бўйича талаблар қўйилиши ҳақида тўхталиб ўтди.

    Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 150 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

    Янги бозор ёнида Жаҳон стандартларига мос равишда қуриладиган 4 юлдузли меҳмонхона иш фаолиятини бошлайди.

    Лойиҳа йирик савдо комплексини ўз ичига олиб, унга ҳам жаҳон стандартлари асосида юлдуз олинади.

    Бозор қайта таъмирланиши ортидан қуйидаги натижаларга эришиш кўзда тутилмоқда:

    • лойиҳа амалга оширилиши натижасида 150 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади;
    • янги бозор ёнида жаҳон стандартларига мос равишда қуриладиган 4 юлдузли меҳмонхона иш бошлайди;
    • лойиҳа йирик савдо комплексини ўз ичига олиб, унга ҳам жаҳон стандартлари асосида юлдуз олинади;
    • лойиҳа тўлиқ қувватда ишга туширилиши натижасида эса мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

    Бундан ташқари, ҳудудда замонавий ўриндиқлар, велосипедлар учун жой, Wi-Fi тарқатувчи ҳудудлар, эскалатор, имконияти чекланганлар учун махсус пандуслар, ҳожатхоналар ташкил этилади. Янги қуриладиган экобозорни хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрадиган бозорга айлантириш режалаштирилган.

    Ҳокимликнинг қўшимча қилишича, объектда қурилиш ишлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори фаолиятига таъсир ўтказмаган ҳолда, яъни ушбу бозор фаолиятини тўлиқ сақлаган ҳолда амалга оширилади. Экобозор қурилиши якунлангандан сўнг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори ушбу бозор ҳудудига босқичма-босқич кўчирилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates