Тошкент шаҳридаги Амити ​Университети ва UZINFOCOM ​Ягона интегратори ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    Рақамлаштириш 14 сентябр 2020 971

    Тошкент шаҳридаги Амити ​университети ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги UZINFOCOM ​Ягона интегратори ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзонланди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу ҳужжат кенг ва кўп қиррали ихтисосликдаги мутахассисларни, яъни дастурчидан бошлаб маълумотларни қайта ишлаш маркази (МҚИМ) бошқарувчиларни тайёрлашга мўлжалланган. Шунингдек, меморандум асосида яхши натижаларга эга бўлган талабаларни малака оширишларини таъминлаш ва таълим олиш босқичида ҳам меҳнат шартномалари тузиш кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, UZINFOCOM ходимларини Университетда ташкил этиладиган жаҳон миқёсидаги ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларнинг маҳорат дарслари ва тақдимотларида иштирок этишлари, малака оширишларини таъминлаш ҳам режалаштирилган.

    Амити университети Ҳиндистонда IT соҳасидаги йирик олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Тошкентдаги Амитй университети дастури асосий тўрт йўналиш бўйича мутахассисларга таълим беришга мўлжалланган: Engineering (Computer science and Engineering), Arts (Economics), Technical (IT) va Management (MBA).

    Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича UZINFOCOM Ягона интегратори 2002 йилда ташкил қилинган. Электрон ҳукумат маркази оператори ҳисобланиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталини (ЯИДХП) юритади ва кўплаб ҳукумат веб-сайтларини қўллаб-қувватлайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates